Японияда ёққан кучли ёмғир туфайли одамларнинг ҳаёти хавф остида қолди

    Шанба куни кучли ёғингарчилик туфайли Япониянинг жанубий-ғарбий қисмидаги Кумамото ва Кагосима префектураларида 203 мингдан ортиқ аҳолини (90 минг оила) эвакувация қилиш тўғрисида эълон қилинди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

    Метеорологлар бир қатор жойларда ёмғир туфайли энг юқори бешинчи хавф-хатарни эълон қилди, дея хабар беради Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги. Ушбу даража маҳаллий аҳоли учун «Ҳаётингизни сақланг!» деган маънони англатади.

    Кумамото префектурасида 4 июль куни атиги уч соат ичида 200 миллиметр ёмғир ёғди. Минтақа расмийлари мудофаа кучларига ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бош вазир Синдзо Абе тегишли вазирликларга одамларни эвакуация қилиш ва аҳолини ўз вақтида маълумот билан таъминлашда максимал ёрдам кўрсатишни буюрди.

    Метеорология хизмати ёмғир шунчалик кучга эга бўлиши мумкинки, аҳоли ҳаётида ҳеч қачон бундай ёмғирни бошдан кечирмаган бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда. Япониянинг NHK телеканалига кўра, уйларининг томида сув тошқинидан халос бўлишни истаган одамлар Twitterдан ёрдам сўрашмоқда. Дарёларнинг тошиши, сув тошқини ва кўчки, уйлар ва кўприкларнинг бузилиши ҳақида бир қанча хабарлар мавжуд.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates