Японияда зилзила оқибатида жабрланганлар сони 30 нафарга етди

    Зилзила оқибатида камида 30 киши турли даражадаги жароҳатлар олди, аввалроқ етти киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бу ҳақда Бош вазир Санаэ Такаити журналистларга маълум қилди.

    У ҳалок бўлганлар ёки бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар йўқлигини таъкидлади.

    “Биз одамларнинг одатий кундалик ҳаётларини давом эттиришларини хоҳлагандик, аммо кучли афтершоклар бўлган тақдирда дарҳол эвакуация қилишга тайёр эдик”, деб айтди у, шунингдек, кейинги ҳафта давомида ҳам ана шундай хушёр бўлиш кераклигини таъкидлади.

    8 декабрь кечаси Япониянинг шимолий Аомори префектурасининг шарқида 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тинч океанида, 50 километр чуқурликда бўлган. Маҳаллий сейсмологлар дастлаб 7,2 магнитудали зилзила ҳақида хабар беришган, аммо кейинчалик уни 7,6 га оширган. Кейинчалик, Хоккайжо ороли қирғоқларида яна бир кучли зилзила қайд этилди, унинг магнитудаси 6,7 эди, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates