Япониядаги сиёсий партия ўзининг янги раҳбари сунъий интеллект бўлишини маълум қилди

    Япониянинг “Уйғониш сари йўл” сиёсий партияси сунъий интеллект унинг “янги раҳбари”га айланишини маълум қилди, деб хабар берди AFP.

    Маълумотларга кўра, партиянинг аввалги етакчиси Синдзи Исимару партиянинг июль ойида бўлиб ўтган юқори палата сайловларида ёмон натижа кўрсатгани учун истеъфога чиққан. Исимару январь ойида “Уйғониш йўли”га асос солган, у аввал Япония ғарбидаги кичик Акитаката шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. Партиянинг аниқ сиёсий платформаси йўқ, унинг аъзолари ўз дастурларини шакллантиришда эркиндир. Исимару ўрнига ички сайловда ғалаба қозонган 25 ёшли аспирант Коки Окумура “Янги раҳбар сунъий интеллект бўлади”, деб эълон қилди.

    AFP маълумотларига кўра, сунъий интеллект бўйича таҳсил олаётган университет талабаси ўзи партия “янги раҳбари”нинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритишини маълум қилган. Расмий равишда “Уйғониш сари йўл”ни бошқарадиган Окумуранинг сўзларига кўра, сунъий интеллектни ишга тушириш тафсилотлари, шу жумладан ушбу режани амалга ошириш муддати ва усуллари ҳали аниқ эмас. Бироқ, унинг таъкидлашича, сунъий интеллект партия аъзоларининг сиёсий фаолиятини белгиламайди, аксинча, гуруҳ аъзолари ўртасида ресурсларни тақсимлаш каби вазифаларни бажаради.

    Ҳисоботга кўра, июнь ойида бўлиб ўтган Токио префектураси учун парламент сайловларида “Уйғониш сари йўл” партиясидан 42 нафар номзоднинг ҳеч бири қонун чиқарувчи органдан ўрин олмаган. Июль ойида партия Япония парламенти юқори палатасига 10 нафар номзодни илгари сурди, уларнинг барчаси мағлуб бўлди, деб хабар берди tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates