Маълумот учун: ASCI – Нагоя университети томонидан 2014 йилда ишлаб чиқилган, Осиё минтақасида илмий салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрларни ривожлантиришга қаратилган нуфузли дастур ҳисобланади. Ушбу дастур Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб амалга оширилаётган бўлиб, ёш ва истиқболли мутахассислар учун докторантурада ўқиш имконини беради.
Суҳбат давомида давлат хизматчилари учун таълим дастурларини йўлга қўйиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Нагоя университети томонидан амалга оширилаётган нуфузли ASCI докторлик дастури ҳақида маълумот берилди.
Ушбу дастур давлат хизматчиларига иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, масофавий тарзда 3 йил давомида таҳсил олиш ва илмий изланишлар олиб бориш имконини яратади. Сафар ва тадқиқот харажатларининг барчаси университет томонидан қопланади.
Учрашув якунида 2026–2027 ўқув йили учун дастурда иштирок этадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.









