Қайд этилишича, шу йилнинг 9 июнь куни соат 01:23 да Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармасига Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги қўриққа олинган савдо дўконидан сигнал тушган.
Тезкор гуруҳ ходимлари 3 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Дўкон ичидаги номаълум шахс қочишга уринган ва қўлидаги пичоқ орқали ўзини жароҳатлаш билан таҳдид қилган.
Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган (С.О.) шахс қуролдан зарарсизлантирилиб, қўлга олинди.