Яроқсиз маҳсулот сотиб олган фуқаролар пулини қайтариб олди

    Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Л.Ш. шаҳарнинг Тўқимачи бозоридаги тадбиркорга ўзининг А50 русумли телефонини 1 миллион 470 минг сўмга сотиб, бу пулга қўшимча 1 миллион 417 минг сўм бериб С9+ уяли телефонини харид қилган.

    Аммо кўп вақт ўтмай телефоннинг сифатсизлиги маълум бўлгач истеъмолчи бир неча маротаба тадбиркорга телефонни қайтариб бериш учун мурожаат қилади. Тадбиркор эса турли важлар билан рад жавобини беради. Бундан норози бўлган фуқаро Л.Ш. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилади.

    Мурожаат ўрганилиши натижасида истеъмолчига С9+ уяли телефон учун тўланган 2 миллион 887 минг 500 сўм пули тўлиқ қайтариб берилди.

    Яна бир мурожаат Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи фуқаро Я.Г. томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи Бухоро шаҳридаги “ORZU TECH” савдо дўконидан жорий йилнинг 15 июнь куни принтер ускунасини 2 миллион сўмга харид қилгани, аммо принтер ишламаётгани ва савдо дўкони масъуллари томонидан алмаштириб берилмаётганини айтади.

    Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида федерациянинг Когон шаҳар жамияти ходимлари суриштирув ўтказди. “ORZU TECH” савдо дўкони ишчи-ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида тегишли тушунтиришлар берилгандан сўнг, сифатсиз принтер савдо дўконига қайтарилиб, истеъмолчи тўлаган 2 миллион сўм пул маблағи тўлиқ ундириб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates