“Яшил бозор” дала дўконлари ташкил этилади

    Агросектор 23 июн 2020 3668

    Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 май кунги Сергели туманига ташрифи давомида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси билан ҳамкорликдааҳолинимақбул нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, пойтахтда “Яшил бозор” дала дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш топширилган.

    “Яшил бозор” дала дўконлари орқали маҳсулотларни аҳолига арзон нархларда етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш борасида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д.Рахимов Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, ушбу вилоятлар ҳокими ва прокурорлари билан ўтказилган учрашувда, дала дўконларни ташкил этиш, мазкур тажрибани вилоят марказларида ҳам жорий этиш, фермерларга кўмаклашиш ҳамдамавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Булунғур туманидаги “Муслима Шерали Саодат” фермер хўжалигининг фаолияти билан танишилди. Мазкур фермер хўжалигининг ер майдони 24,4 гектарни ташкил этиб, хўжалик шу йилда дастлабки экиндан 285 тонна картошка, 90 тонна пиёз ҳамда 84 тонна ғалла олиш имкони мавжудлиги, такрорий экинда эса полиз маҳсулотлари етиштириш режаланганлиги аниқланди.

    Тумандаги “Янгиариқ иссиқхонаси” фермер хўжалиги эса 1 йилда ўртача 60 тонна помидор, 10 тонна бодринг ва 30 тонна булғор қалампири етиштириш имкони мавжудлиги кўрсатилди.

    Фермер Д.Каримов Тошкент шаҳридан “Яшил бозор” дала дўконини юритиш истагинибилдирди.

    “Самарқанд Гарден Пласт” МЧЖга борилганда, жамият раҳбари Ж.Эргашев билан суҳбатлашилди ҳамда жамиятнинг мева маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан танишилди.

    “Самарқанд Гарден Пласт” мева-сабзавоткластери 2 600 гектарердамавсум давомида5 000 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, қўшимча равишда40 та фермер хўжаликнинг200 гектар ер майдонидаги сабзавотҳам қайта ишланади.

    Шунингдек, бу ерда кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда картошка ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ва ушбу маҳсулотларни “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида тўғридан-тўғри истеъмолчиларга ҳамёнбоп нархларда етказиш борасида фикр алмашилди ҳамда уларга республиканинг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларида ҳеч қандай тўсиқларсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин сотишига кафолат берилиши таъкидланди.

    Бундан ташқари, Жомбой туманида маҳсулотларини “Яшил бозор” дала дўконларига ташиш билан боғлиқ транспорт-логистика масалаларини ўрганилди, кўп тармоқли “Мароқанд Мева-сабзавот” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди, йирик ҳажмли музлаткичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, уларни ташиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят ҳокимилиги ва прокуратураси масъуллари ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликдаҚарши, Касби ва Нишон туманидаги 40 дан ортиқфермер хўжаликлари ваагрофирмалар раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

    “Бешкент-Саховат” агрофирмаси раҳбари билан бўлгани суҳбатдаП.Хақбердиев, Тошкент шаҳрида “Яшил бозор” дала дўконини юритиш истагинибилдириб, ўз хўжалигида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз экинларини аҳолига мақбул нархларда етказиш имконияти мавжудлигини дала бошида кўрсатди.

    Сўнг, “Рахимов Шерзод Ўктамович” МЧЖга борилиб, у ерда жамият раҳбари Ш.Рахимов билан суҳбатлашилди ҳамда хўжаликнинг балиқчилик фаолияти билан танишилди. Мазкур жамиятнинг3,6 гектармайдондаги сув ҳавзаларидава ёпиқ сув таъминоти тизимида интенсив усулда ҳозирда
    30 000 дан ортиқ балиқлар боқилмоқда.

    Бундан ташқари Навоий вилоятидаги 11 такўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти жойига чиққан ҳолда яқиндан ўрганилди.

    Жумладан, “Янги аср” кўп тармоқли фермер хўжалигининг “Яшил бозор” дала дўконини гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятлари ўрганилиб,истиқболдаги режалари билан танишилди. Фермер яратилаётган имкониятларни мамнуният билан қабул қилиб, дала дўкони юритиш истагини билдирди.

    Департамент бошлиғиқишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи фермерларга “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида ташкил этилаётган “Яшил бозор” дала дўконлари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Учрашувларда фермер хўжаликларининг мавжуд муаммолари эшитилиб, уларни жойида бартараф этиш чораларини кўрилди.

    Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермер хўжаликларига Департамент ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг етиштирган маҳсулотларини “яшил” йўлаклар орқали тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўртакашларсиз “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида истеъмолчиларга етказиб берилса, бундан нафақат фермер манфаат кўради, балки аҳолимиз ҳам ҳамёнбоп нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

    Департамент раҳбариятининг вилоятлардаги фермерлар билан учрашувлари давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates