“Яшил макон”: бугунги меҳнат эртангги боғ демакдир

    Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатнинг турли ҳудудлари бўйлаб қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

    Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси Ихтиёр Қосимов бошчилигида тумандаги жами 57 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтқазилди.

    Мазкур маҳаллаларда йўл чети бўйлаб манзарали дарахтлардан 3300 та павлония, япон сафораси, шунингдек, 84 000 та терак кўчатлари, 4000 та олхўри ва ўрик каби мевали дарахтлар ўтқазилиб, кўча йўлаклари атрофи ободон ҳолатга келтирилди.

    Зеро, халқимизда “Кўчат эккан, икки дунё саодатига эришади” деган нақл бежиз айтилмаган. Халқнинг турмушини янада фаровон қилиш ҳамда қулай яшаш шароитларини яратишда кўчаларда бўй кўрсатувчи дарахтларнинг ўрни беқиёс. Туман ҳокимлиги томонидан мазкур доирадаги хайрли тадбирлар давомий тарзда амалга ошириб борилиши режалаштирилган.

    Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги

    Ахборот хизматидан олинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates