Яхшиям шу ерга келибмиз...

    Нефрологик касаллик ҳақида аввал эшитмаган, билмаган эканман. Қизимнинг тўсатдан оғир дардга чалингани юрак-бағримни эзди. Бор будимни сотиб Ҳиндистонга, қизимни даволатиш учун кетмоқчи бўлдим.

    Қизим Севинч Каримбекова 12 ёшда. Соғлиғидаги муаммо туфайли илк бор шифокор ҳузурига олиб чиқдим. Текширувлардан сўнг аввалига ўткир гломерулонефрит дея ташхис қўйишди. Тиббий текширув натижаларини Ҳиндистонга жўнатдик. Чет эллик мутахассислар қизим буйрак касаллигининг бошқа тури — люпус нефритга чалинганини тасдиқлади. Шундан сўнг пойтахтимиздаги клиникаларда бир неча бор даволандик. Қизим бироз яхши бўлиб қолгандек эди. Аммо...

    Охирги марта тана ҳарорати кўтарилгани ва шиш туфайли шифохонага ётқизилди. Қонида заҳар кўпайиб кетганди. Нефрологик касаллик ҳақида аввал эшитмаган, билмаган эканман. Қизимнинг тўсатдан оғир дардга чалингани юрак-бағримни эзди. Ота-она учун фарзанди саломатлигидан устун нарса йўқ. Бор-будимни сотиб, Ҳиндистонга қизимни даволатиш учун кетмоқчи бўлдим. Бизга Болалар миллий тиббиёт маркази ҳақида айтишди. Ордер орқали ушбу шифохонага келдик.

    Яхшиям келибмиз. Бу ердаги шароитлар ривожланган мамлакатлар клиникалариникидан қолишмайди. Шифокорлар: “Янги авлод дорилари бор, Худо хоҳласа, қизингиз кўрмагандай бўлиб кетади”, дея кўнглимни кўтарди. Ҳозир шифокорлар керакли ҳамма чораларни кўряпти. Тиббий текширувлар, дори-дармон, гемодиализ хизмати — ҳамма-ҳаммаси бепул. Қизимнинг сўнгги таҳлил натижалари ҳам ижобий хулосалар берди. Кўнглимизда умид уйғонди. Фарзандларимиз саломатлигини ўйлаб, шундай клиникага асос солган давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Барча-барчаси учун раҳмат!

    Маҳбуба ТЎРАБЕКОВА

    Янгийўл тумани

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates