Йель университетида ўтказилган «The World Scholar`s Cup» танловида ўзбекистонлик ўқувчилар муносиб иштирок этди

    Жорий йил 10-16 ноябрь кунлари Йель университетида (Нью-Хейвен шаҳри Коннектикут штати) ўтказилган анъанавий «The World Scholar`s Cup» танловида ўзбекистонлик ўқувчилар муносиб иштирок этди.

    «The World Scholar`s Cup» – 2006 йилда ташкил топган танлов бўлиб, халқаро жамоавий академик дастур сифатида фаолият юритади. Ҳар йили танловда 65 дан ортиқ мамлакатдан 15 минг нафар вакил иштироки кузатилади.

    Танлов шартларига мувофиқ, бир нечта босқичда ғолиб бўлган 4 нафар ўзбекистонлик 7-синф ўқувчилари Алишер Юсупов, Азиз Эрназаров, Ирода ва Сарвиноз Ҳожибоевалар АҚШга йўлланмани қўлга киритиб, нуфузли Йель университетида турли тестлар, дебатлар ва эссе ёзишда 6 та кумуш медал соҳибига айланди.

    Танлов доирасида ўзбекистонлик иштирокчилар учун ажратилган павильондан унумли фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ташкиллаштирилди ҳамда тақдимот давомида сайёҳларни жалб этишга қаратилган видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, «10 reasons to visit Uzbekistan» ва «12 reasons to visit Uzbekistan» брошюралари тарқатилди. Энг фаол тақдимот қатнашчиларига ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари совға қилинди.

    Тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган Ўзбекистон тақдимот маросими маҳаллий ОАВда кенг ёритилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates