Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас

    Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов у сейсмик тўлқинларни тарқалиши билан боғлиқ жараённи узатиш тизими эканини айтиб ўтди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов зилзилани олдиндан аниқлаш йўналишидаги ишлар, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан маълумот берди:

    Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон аҳолиси 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлар туғрисида илк бор эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумот олишди. Баъзи бир инсонлар сейсмик тебранишлардан 1 дақиқа олдин, баъзилар эса бир неча сония олдин зилзила тўрисида хабордор бўлишди. Бу хабар илк бор келгани сабабли аксарият аҳоли ўртасида тушунмовчилик ва эътиборсизлик, баъзи бир инсонларда эса кучли ваҳима ва қўрқувга сабаб бўлди.

    Google компанияси томонидан 2020 йили ишлаб чиқилган ва Android тизимига ўрнатилган зилзила тўғрисида эрта огоҳлантириш дастури илк бор АҚШнинг Калифорния штатида синовдан ўтган дастур ҳисобланади. Шундан бошлаб Google компанияси зилзилани эрта огоҳлантириш тизимини жаҳон тизимига айлантириш бўйича ишламаларни олиб борди ва Android қурилмасида ишлаётган мобил телефонларнинг жаҳон тўрида сейсмик тебранишлар ҳақида эрта маълумот олиши имконияти яратилди.

    Албатта бу ғоя янгилик эмас, чунки Япония ҳудуди учун зилзилаларни эрта огоҳлантириш тизими Япония метереологик агентлиги томонидан яратилган ва қўлланиб келинмоқда. Худди шундай минтақавий тизим Мексикада, Хитойда, Тайванда, Италияда, Руминияда ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилмоқда. Лекин Google компанияси яратган мобил дастур бутун жаҳонни қамраб олиш имкониятига эга.

    Яратилган эрта огоҳлантириш тизимининг асосий афзалиги бу барча мобил фойдаланувчиларига қисқа вақтда кутилаётган сейсмик тўлқинлар тўғрисидаги маълумотни етказишдир.

    Шуни такидлаш керак Google тизими бу зилзилани прогноз қилиш усули эмас, балки зилзила содир бўлгандан сўнг сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши билан боғлиқ жараён узатиш тизимидир. Унинг негизида зилзила ўчоғидан тарқалаётган бўйлама ва кўндаланг тўлқинларни маълум бир ҳудудда вақт бирлигидаги фарқи ётади.

    Зилзила ўчоғидан тарқалган бўйлама тўлқин яқин атрофдаги сейсмик станцияларда қайд қилингандан сўнг 3 сонияда зилзила тўғрисидаги маълумот, яъни ўчоқнинг чуқурлиги, зилзила кучи, орадаги масофа Google тизими орқали дунёга тарқалади. Кўндаланг тебранишлар физик моҳияти бўйича талафотли тебранишлар бўлганлиги сабабли, унинг етиб келиш вақтини қанчалик эрта билсак бир мунча хавфсизликни таъминлаган бўламиз.

    Хитой тадқиқотчиларининг берган маълумотга кўра эрта огохлантириш тизими жорий қилинганда 3 сония ичида шикастланишлар 14 фоиз, 10 сонияда жароҳатланиш ва қурбонлар 39 фоиз ва 20 сонияда 63 фоизга қисқартириши мумкин.

    Шундан келиб чиқиб, зилзилани эрта огоҳлантириш тизимининг мавжудлиги сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра Япония аҳолининг 65 фоизи эрта огоҳлантириш тизимидан самарали фойдаланар экан.

    Албатта эрта огоҳлантириш тизими самарадорлиги аҳолининг зилзиладан аввал ва зилзила даврида ҳаракатланиши билан узвий боғлиқ. Ҳозирги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зилзила даврида аҳолини харакатланиши тўғрисида мобил илова ишлаб чиқилган ва у амалга жорий қилинган. Шуларга этиборли бўлиб харакатлансак, ўз хавфсизлигимизни таъминлаган бўламиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates