Йигитнинг марди мана шундай бўлади

    “Баъзи одамлар менга телефон рақами орқали пул юборишни бошлади. Бу мени безовта қилмоқда. Ўзим ишлаб тополмаган пулни олишни истамайман”, – дея қаҳрамонлигини мардларча исбот этаётган бу йигит юқорида тилга олинган одам сотувчиларга ибрат бўлса қани эди...

    Айрим нопок, пул илинжида ёвузликдан-да қайтмайдиган кимсалар кимларнингдир фарзандларини ўғирлаб, катта пул эвазига қайтариш шарти билан нафсини тўйдираётган бир пайтда Вьетнамлик бир курьер йигит 2 ёшли қизчани қутқариб қолишдек қаҳрамонликка қўл урди.

    “The Guardian” нашрининг хабар беришича машинада ўтирган йигит бола йиғиси ва аёл бақириғини эшитиб, машина ойнасидан қараганда, деярли 50 метр баландликда турган болани кўради.

    Курьер машинадан тушиб, бинога яқинлашади. Қизча қулаганида шошиб қолган бўлса-да, қўлларини имкон қадар чўзиб, қизчани ушлаб қолишнинг уддасидан чиққан қаҳрамон “Бахтимга, чақалоқ менинг қучоғимга тушди. Мен уни қучоқладим, кейин унинг оғзидан қон кетаётганини ва жуда қўрққанини кўрдим”, – деди.

    Қизча касалхонага ётқизилган. Шифокорлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларига маълумот беришича, қизчанинг оёғи чиқиб кетган, бундан бошқа жароҳат олмаган. Қутқарувчининг эса қўл мушаклари чўзилган.

    Энг қувонарлиси, курьер бунинг учун ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида уни қаҳрамон деб аташаётгани ҳам ёқмаяпти унга. Аксинча, Нгок Ман бундай вазиятда ҳар ким ҳам шундай қилиши мумкинлигини айтмоқда.

    “Баъзи одамлар менга телефон рақами орқали пул юборишни бошлади. Бу мени безовта қилмоқда. Ўзим ишлаб тополмаган пулни олишни истамайман”, – дея қаҳрамонлигини мардларча исбот этаётган бу йигит юқорида тилга олинган одам сотувчиларга ибрат бўлса қани эди...

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates