Йил бошидан буён даволаниш мақсадида 60 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга келди

    Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида даволаниш мақсадида Ўзбекистонга 60 316 нафар хорижлик келди.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, уларнинг 30547 нафари (50,6 фоизи) Тожикистондан.

    Шунингдек, Қозоғистондан 22692 киши, Қирғизистондан - 5952 киши, Россиядан – 1001, Туркиядан - 34, Туркманистондан - 17, Исроилдан - 9, Жанубий Кореядан - 8, АҚШдан – 7 ва Озарбайжондан 6 киши мамлакатимизга шу мақсадда келган.