«Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилади. Ғолиблар салкам беш юз миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарори имзоланди.

    Қарорга кўра, «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

    «Йил ўқитувчиси» танловига номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фандан, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида иштирок этади. Иштирокчилар вазирликнинг махсус платформаси орқали рўйхатдан ўтади.

    Танлов уч босқичда ўтказилади:

    • биринчи босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади;
    • иккинчи босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади;
    • учинчи босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги баҳоланади.

    Танлов якунларига кўра ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ғолиб деб топилган ҳар бир номзод реестри Вазирлик томонидан юритиладиган ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

    Ушбу сертификат асосида ғолиблар Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига қўшимча ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

    Педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танловида эса иштирокчиларнинг 4 та йўналиш бўйича фаолияти натижалари ўрганилади.

    Булар:

    • ҳудудда таълим сифатини ошириш бўйича эришилган натижалар,
    • молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижалар,
    • замонавий услубда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича эришилган натижалар,
    • Марказни тажрибали кадрлар билан таъминлаш ва замонавий бошқарув усулларининг жорий қилинганлиги.

    Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates