“Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

    Таълим 29 июн 2021 583

    2021 йил  25 июнь куни  Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли  буйруғига кўра “Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

    Ижодкор ва иқтидорли ёш педагоглар иштирокида ўтказилган танлов натижаларига кўра, Гурлан туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг чет тиллари фани ўқитувчиси Огулнур Атаева фахрли биринчи ўринни эгаллади.

    Ғолиблар 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирлар доирасида рағбатлантирилади.

    Гурлан тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда бир неча халқаро танловлар ғолиби, 40 дан зиёд илмий мақолалари хорижий ва Республика матбуотида чоп қилинган ва ҳозирда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган тумандаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг чет тиллари фани ўқитувчиси Огулнур Атаева ҳам туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

    Феруза Сапарова

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates