“Йилнинг энг яхши нотариуси ва энг яхши нотариал идора”си аниқланди

    Ижтимоий ҳаёт 5 декабр 2020 3237

    Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан Бош Қомусимизнинг 28 йиллигига бағишлаб эълон қилинган икки босқичдаги “Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

    Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бошқарувининг 2020 йил 13 мартдаги 1-сон қарорига 54-илова – Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг жорий ва истиқболли режалари “Йўл харитаси”нинг 7-банди ижроси таъминлаш, нотариусларнинг касбий маданияти ва билимини ошириш, байрам арафасида фаол ва билимли нотариусларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

    “Йилнинг энг яхши нотариуси ва энг яхши идораси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари жойларда жорий йилнинг 16 ноябридан 25 ноябргача ўтказилиб, республика босқичи иштирокчилари аниқлаб олинди.

    Танловиштирокчилари 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган нотариуслар, якуний босқичнинг 1-шартига кўра танлов ҳайъатига уларнинг фаолияти ҳақидаги 2 дақиқали видеороликлар тақдим этилди. Иккинчи шарти Конституция ҳамда ноотариат соҳасига оид савол-жавоблар бўлиб, нотариусларнинг жавоб беришда ҳозиржавоблиги, жавобларнинг қисқа ва лўнда эканлигига эътибор қаратилди.

    Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси келаси йилнинг январь ойида эндигина 1 ёшга тўлади. Бугунги кунда Палатага аъзо бўлган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони 900 нафарга яқинлашиб қолди. Палата раиси Дилшод Ашуров тадбирда сўзлаган кириш сўзида Фаол ва қонун доирасида фаолият юритаётган нотариусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонун ва нормаларга риоя этган ҳолда аҳолига юксак савияда ҳуқуқий хизмат кўрсатаётган нотариусларни рағбатлантириб бориш, нотариат соҳасида Ўзбекистон амалиётини хорижга олиб чиқиш орқали мамлакат имижи яхшиланиши ҳисса қўшиш Палатанинг ўз олдига қўйган мақсадларидан, эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, нотариуслар ушбу танловга катта тайёргарлик, кўтаринки руҳ билан иштирок этмоқдалар.танлов ҳайъати аъзолари – юристлар малакасини ошириш маркази профессори Бобоқул ака Тошев, нодавлат нотиджорат ташкилотлар ассоциацияси бош мутахассиси Муҳаббат Бобомуродова, Палата раиси ўринбосари Жамшид Раҳмонов танловнинг холис ва шаффоф олиб борилишига эътибор қаратдилар.

    Манакутилган дақиқалар ҳам етиб келди. Танлов иштирокчилари орасида билимли ва ҳозиржавоб иштирокчи деб топилган Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Арухан Аметова 1-ўрин, Бухоро туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Марьям Аслонова – иккинчи ўрин, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Тўланбой Арзикулов 3-ўрин соҳиби бўлдилар. Уларга Палатанинг қимматбаҳо совғалари – компьютер жамламаси, телевизор ҳамда принтер тантанали топширилди.

    Қолган ҳудудлар вакиллари Нотариал палатанинг “Танловда фаол иштирок этгани учун” сертификати билан тақдирландилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates