Йирик кредит қарздорлиги бор ташкилотлар мулки хатланмоқда

    Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса мулклар аукцион савдоларига чиқарилади

    Самарқанд вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллари йиғилишида “Халқ банки” ва “Агробанк” томонидан жисмоний шахслар ва тадбиркорларга ажратилган муаммоли кредитлар масаласи тилга олинган эди.

    Жумладан, йиғилишда тижорат банкларидаги кредит қарздорлиги ҳаддан ташқари ошиб кетгани айтилди. Бир қатор йирик корхоналар бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, тўлаш қобилиятига эга бўлсада, миллиардлаб сўмлик қарздорликни тўламасдан келгани мисоллар билан кўрсатилди.

    Марказий банк вилоят бош бошқармаси маълумотига кўра, айни кунларда тижорат банклари ва Мажбурий ижро бюро ҳамкорлигида суднинг тегишли қарорига мувофиқ жисмоний шахс ва тадбиркорларнинг кредит қарздорлигини ундиришга қаратилган автомобиллар, трактор ҳамда савдо шохобчалари хатловдан ўтказилмоқда.

    Мисол учун, Агробанк томонидан “Янгиҳаёт идеал” МЧЖнинг гаров объекти бўлган нотурар жойи, “Шодмон бобо олтин далалари” фермер хўжалигига тегишли бўлган трактор ва “Нексия-2” автомобили кредит қарздорлиги учун хатланиб, жарима майдончасига олиб қўйилган. Яна қатор йирик қарздорлиги бўлган корхоналарнинг мулклари хатланган.

    Мажбурий ижро бюроси хабарига кўра, олинган қарздорликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса хатлов ва жарима майдончасига олинган мулклар аукцион савдоларига чиқарилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates