Йўл қоидасини бузган йўл патрул хизмати ходимлари жаримага тортилди

    Мамлакатимизда 3 декабр 2022 813

    Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ЙПХ ходимларига тегишли чора кўрилди.

    Ижтимоий тармоқда «Tico», «Nexia» ва «Nexia-3» русумли автомобиль ҳайдовчилари транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ЙПХ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    Шунингдек, қоидабузарликларни содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates