Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади

    Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асвальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.

    “Papenburg Uzbekistan” МЧЖ устав фондининг 30 фоизи Қўмита таркибидаги “Трансйўлқурилиш” ДУКнинг Марказий Банкнинг курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро эквивалентидаги пул маблағлари ҳисобидан,

    70 фоизи эса “GP Gunter Papenburg AG” (Германия)нинг “Papenburg International GmbH” компанияси томонидан бир йил давомида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан камида 4,0 миллион евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилади.

    Шунингдек,

    “Papenburg Uzbekistan” МЧЖга истисно тариқасида, асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида Чирчиқ дарёси ирмоқлари участкасини тозалашда қум-шағал материаллари қазиб олиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” ДУК билан шартнома тузилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates