Ёнғин содир этганларга қатъий жазо чоралари кўрилади

    Жорий йилнинг 7 март куни Сирдарё туманининг “Шоликор” СИУ ҳудудидаги “Қолгансир“ давлат ўрмон ов хўжалиги майдонида ёнғин содир бўлган эди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш давомида “Қолгансир“ давлат ўрмон ов хўжалигига қарашли жами 10 гектар ер майдони ёнгани маълум бўлди. Шундан 2 гектар ер майдонидаги мавжуд манзарали дарахтлар тегишли тартибда хатловдан ўтказилиб, жами 4 турдаги 294 дона манзарали дарахтлар ўсишдан тўхташ, 4 турдаги 217 дона манзарали дарахтлар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланганлиги аниқланди. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганда 494 миллион 940 минг сўмни ташкил этди.

    Ёнғиннинг келиб чиқишига “Шоликор“ ва “Синдоробод" СИУ ҳудудида фаолият олиб борувчи 35 нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан шолидан бўшаган ер майдонидаги ўсимлик қолдиқларининг ёқиб юборилганлиги сабаб бўлган ва бунинг натижасида жами 311,7 гектар дала ер майдони ёнган.

    Ёнғин оқибатида ернинг унумдор қатламидаги балл бонитети пасайишига сабаб бўлган ҳолатлар бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар қилиниб, 295 миллион 627 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

    Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади, дейилади Табиат ресурсалри вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates