Кўмакка муҳтож аҳоли вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди

    Бағрикенглик, инсонпарварлик халқимизга хос бўлган фазилатлардан. Қадри баланд қадриятларимиз муборак Рамазон ойида янада қулоч ёймоқда. Муаззам кунларда бир мақсад йўлида жипислашиб, муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш анъаналари бардавом бўлмоқда.

    Фарғона шаҳридаги “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Шавкатжон Рўзиматовни маҳалла фаоллари йўқлади. Бу бежиз эмас. Оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Бир хонали уйда икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан яшайди. Бир нафар фарзандининг юраги хаста. Кичик жарроҳлик амалиёти ўташ учун моддий кўмак керак. Оиланинг бу борадаги қилган мурожаатига ижобий ечим топилди.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан жаррохлик амалиёти учун 8 000 000 сўм маблағ ажратилди.

    “Нафосат” МФЙда истиқомат қилаётган Дилшода Саидаҳмедова кекса онасини даволашга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ишсиз, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор. Унинг илтимоси ҳам қаноатлантирилди. Даволаш учун керакли маблағ ажратиб берилди.

    — Меҳр-саховтага тўла амаллардан ижтимоий ҳимояга муҳтож кўплаб кишилар баҳраман бўлмоқда, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона шаҳар бўлинмаси раиси Абуҳалил Муллажонов. — Шу кунга қадар даволаниш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган 51 нафар фуқарога амалий ёрдам берилди. Бу мақсадлар учун 235 млн. 619,6 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. 229 нафар ижтимой аҳволи оғир фуқарога 115 млн. сўмдан ортиқ нақд пул шаклида бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Шунингдек, якка-ёлғиз, кам таъминланган оилаларни ижтимой қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

    Фарғона вилоят бошқаруви матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates