Ёш авлодга сифатли таълим бериш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчига айланиши керак!

    Таълим 25 сентябр 2020 950

    Бирлашган Миллат Ташкилотининг бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Ш. М. Мирзиёев камбағалчилик ва иқлимий фалокат ҳақида гапираркан, Орол денгизи муаммосига алоҳида тўхталди.

    Шу ўринда мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун Ўзбекистон илм-фани, бизнес сектори ва жамияти нима қилиши мумкин, деган савол туғилади. Назаримда, бу масаланинг калити демографик ривожланишдадир – ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлод вакилига сифатли таълим бериш даркор. Ва бу ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчига айланиши керак. Замонавий иқтисодиётни ривожлантириш учун Ўзбекистонга малакали, билимли ёшлар талаб қилинади.

    Яна бир муваффақият омили – қишлоқ хўжалигини модернизация қилишдир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини самарали ва барқарор ишлаб чиқариши мақсадини олдига қўйиш керак. Ақлли деҳқончилик усуллари аллақачон бутун дунёда мавжуд. Агар бу технологиялар Ўзбекистонда қўлланилса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сув тежовчи, ресурс тежамкор усулларда, соғлом ва барқарор тарзда етиштириш имконини беради. Хусусан, қишлоқ хўжалиги жараёнларини рақамлаштириш ҳосилдорликни сезиларли даражада ошириш ва сифатини яхшилашга хизмат қилади.

    Ўзбекистонда замонавий иқтисодиётни янада ривожлантириш янги илмий ютуқларга эришишни ва бу янги билимларни амалда қўллашни талаб этади. Мамлакат инновацияларга муҳтож, чунки улар иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас боғлиқдир. Экология муаммоларини камайтириш, арзон ва сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўз навбатида қашшоқликни енгишга хизмат қилади.

    Мен жорий йилнинг июль ойидаГермания Таълим ва тадқиқотлар федерал вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан икки томонлама тадқиқотлар олиб боришга қаратилган ҳамкорликдаги танлов эълон қилингани Президентнинг юқори минбардан айтган фикрларига ҳамоҳанглиги мени хурсанд қилди. Бу танловда айнан иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал этиш, интеллектуал қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Президент ўз маърузасида бу ёндашувни Ўзбекистоннинг келгуси иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти учун муҳим деб ҳисоблади.

    Карстен Хайнц,

    Ўзбекистон Республикаси
    Инновацион ривожланиш вазирининг
    Юқори мартабали халқаро маслаҳатчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates