Ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш — олий бурчимиз

    Инсоннинг ўзлигини англаши, унда миллий ғурур, ифтихор каби олий туйғуларнинг қарор топишида тилнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.

    Шунинг учунми, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 243-мактабда ўтказилган Тил ҳаёт сабоғи номли тадбир ўқувчи қизнинг она тимсолида саҳнага кириб келиши билан бошланди. Зеро, чақалоқда она шахси билан бирга унинг тилига ҳам кучли меҳр уйғонади. Она тилимизни уни жаҳон тамаддунига олиб чиққан Алишер Навоийсиз тассаввур қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ.

    Шу маънода тадбир ташкилотчилари томонидан Алишер Навоий ғазаллари, ҳикматларига алоҳида эътибор берилгани бежиз эмас. Ёш адабиётшунослар, Китобхонлар тўгарак раҳбарлари томонидан 10-синф ўқувчилари ёрдамида саҳналаштирилган Алишер Навоий ва Ҳусайн Байқаро образи, 7 синф ўқувчиларининг Шум бола қиссаси асосидаги саҳна намойишлари, айниқса, 5 синф ўқувчиларининг Тиниш белгилари, фан дарсликлари ҳақидаги шеърлари, Мафтуна Ҳакимова ёдлаган М. Юсуфнинг Она тилим шеъри барчага хуш кайфият бахш этди. Тадбирнинг бадиий қисмида рақс тўгараги раҳбари Шаҳзода Исахонова томонидан тайёрланган 2-синф ўқувчи қизлари ижросидаги мумтоз куй томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

    Тадбирни ташкиллаштиришда Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Рахмонов, она тили ва адабиёт ўқитувчилари М.Алтибаева, Г.Хошимова каби фидойи устозлар фаоллик кўрсатганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшиш олий бурчимиздир.

    Малика Алтинбаева,

    мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates