Ўзбек бокси қитъамизда етакчи эканини намойиш қилган йигитларимиз 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун финалда жанг қилган 10 нафар йигитимиздан 9 нафари ғалаба қозониб, чемпионатга чиройи якун ясаб беришди. Шубҳасиз, бу умумжамоа ҳисобидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов,
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев,
-67 кг: Бекзод Ҳамидов,
-71 кг: Нурислом Исмоилов,
-75 кг: Аълохон Абдуллаев,
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев,
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев,
-92 кг: Нусрат Тоҳиров,
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медаль:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев.
Бронза медаль:
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.
Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ўртасида биринчиликни қўлга киритган эдик.