Қайд этилишича, U-20 ёш тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчимиз, терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Рўзметов баҳсларнинг -71 килограмм вазнида даст кўтаришда 142 килограмм, силтаб кўтаришда 177 килограмм ва икки кураш натижасига кўра, 319 килограмм тошни бўйсундирган ҳолда Осиё чемпионатининг 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, ушбу вазнда истеъдодини намойиш этган яна бир ёш спортчимиз Бобурмирзо Ёқубов даст кўтаришда 139 килограмм билан бронза медалини қўлга киритди.








