Ёш шахматчиларимиз ЖЧ саралаш турнирида иштирок этишмоқда

    "Шу кунларда Латвиянинг Рига шаҳрида 2021–2023-йилги шахмат бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг бир қисми бўлган "Grand Swiss Tournament" турнири бўлиб ўтмоқда" деб хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати. 

    25 октябрдан бошланган ушбу мусобақа 8 ноябрга қадар давом этади.

    Турнир бутун дунё бўйлаб 114 нафар энг кучли шахматчилар ўртасида швейцарча тизимда 11 турда ўтказилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси эса 425 000 AҚШ долларидан иборат.

    Жаҳон чемпионатига саралаш турнирида Ўзбекистон шарафини 4 нафар гроссмейстер ҳимоя қилмоқда. Булар Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Aбдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов.

    Шунингдек, мусобақада ҳамюртимиз, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдалиев ҳакам сифатида иштирок этади.

    Ушбу Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида вакилларимизга омад тилаймиз!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates