Ёшлар билан ишлаш келажак учун ҳозирлик демакдир

    Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда ёшлар масаласида амалга оширилажак ислоҳотлар хусусида сўз борди.

    Айтиш мумкинки, мазкур ислоҳотлар «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да рўй бераётганида ҳам катта ҳикмат бор. Ҳеч шубҳасиз, ёшлар юртнинг келажагини, унинг эртанги тақдирини ҳал қилувчи жуда катта кучдир.

    Президентимиз бу галги йиғилишда ёшлар билан ишлайдиган муассасаларга имкониятларни кенгайтириш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берар экан, «Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу — тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир» — дея таъкидлаб ўтдилар.

    Яна бир муҳим жиҳат, йиғилишда мутасаддилар олдига ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бу борадаги имкониятларни яна ҳам кенгайтириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида мутлақо янги механизм жорий этиш каби жуда долзарб вазифа қўйилди. Ва маълум қилиндики, мазкур яратилажак янги тизим билан қатор имтиёзлар амалиётга жорий этиладиган бўлди.

    Масалан, шу йилнинг 1 майидан бошлаб ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб бериладиган бўлди. Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар маркази битирувчилари 6 ой муддатгача даромад солиғидан озод қилинади.

    Президентимиз «Ёшлар дафтари»га кирган ўғил-қизларнинг эртанги ҳаётда ўз ўрнини топиш учун алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу маънода, уларга берилаётган имтиёзлар сони ортиб бораётир. Жумладан, 1 июндан бошлаб, мазкур дафтарда рўйхатда турувчи талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаган вақтда уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.

    Шунингдек, беш нафардан зиёд «Ёшлар дафтари»га кирган ишсиз йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорга жорий йилнинг 1 майидан бошлаб давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз қўлланиладиган бўлди. Бундай ҳар икки томон — иш берувчи ва ишга кирувчига қулай шартларнинг ҳаётга татбиқ этилиши энг долзарб муаммо — ишсизлик масаласининг барҳам топишида ниҳоятда аҳамиятлидир.

    Ўз бизнесини бошлаётган ёшларга ижарага олган биносининг бир йиллик ижара суммаси миқдоридан келиб чиқиб, шу миқдорнинг 30 фоизигача бўлган қисми қоплаб берилади. Бу ҳам энди оёққа турмоқчи бўлаётган ёш тадбиркорларга катта мадад бўлиши шубҳасиз.

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда таъкидланганидек, энди меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган йигитларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

    Таълим давлатнинг ривожланиши учун тезроқ ва самаралироқ бўлган йўллардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб «ёшлар дафтари»га кирган йигит-қизларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши учун кетадиган харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

    Шу билан бирга, 1 июлдан эътиборан хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия ажратиладиган бўлди. Бундан ташқари, ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилиниши белгилаб ўтилди.

    Юқорида таъкидлаганимиздек, ёшлар — мамлакат таянчи, шу озод ва обод юртнинг эртаси. Бу ислоҳотлар юртимиз эртаси бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли ишларни янги босқичга олиб чиқади.

    Ўзим ҳам шу юртнинг бир фуқароси сифатида Президентимиз илгари сурган ташаббусларнинг амалга ошиши ёшлар ҳаётида катта ўзгаришларга дебоча бўлишига ишонаман.

    Феруза НОРБОЕВА,

    Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро

    давлат солиқ инспекцияси бош инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates