Ёшлар фестивали барчани бирлаштирди

    Мамлакатимизда 28 май 2021 2010

    Кармана тумани марказида жойлашган «Янги авлод» истироҳат боғида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.

    Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда туман ёшлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этди.

    Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.

    Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади.

    Тадбирда фан, маданият, спорт каби йўналишларда муваффақиятларга эришган ёшларни, жумладан, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришган 11-синф битирувчиларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Қувонарлиси, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими дастури ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туман Маданият бўлими, туман Ахборот-кутубхона марказига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги «Дамас» автомобилларининг калитлари топширилди.

    Фестиваль доирасида ташкил этилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, ёш хонандалар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда яхши таассуротлар қолдирди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates