Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколатлар берилади

    Мамлакатимизда 27 сентябр 2022 1241

    Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.

    Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида маълум қилинди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

    Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органини белгилашга, бу орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотларга волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш бўйича услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишга олиб келади.

    Агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:

    - волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;

    - волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;

    - волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;

    - волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

    Депутатлар агентликка янги ваколатлар бериш тўғрисидаги қонунни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates