“Ёшлар кундалиги” муаммолари ҳал этиладими?

    Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Тошкент вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси ва “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

    Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши маъсуллари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мазкур медиа-лойиҳанинг асосий мақсади бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тобора фаол ёшларнинг ахборот ҳуружларидан ҳимоя қилиш ва уларни бирлаштириш бўйича янги тажриба ҳақида журналист ва блогерларга атрофлича маълумот берилди.

    Маълимотларга кўра, республикамиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Жумладан, Тошкент вилояти аҳолисининг бир ярим миллиондан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар ёшлар ҳисобланади. Ишлаб чиқилган ушбу лойиҳанинг асосий вазифаси ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар мурожаатлари билан ишлаш, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларини юзага чиқариш, уларга вилоят ва республикамиз миқёсидаги расмий ахборотларни тезкор ва ўзига хос услубда етказишга ёрдам беради.

    — Лойиҳа 5 йўналишда олиб борилади,— дейди “Ёшлар кундалиги” штаб аъзоси,блогер Отабек Мирзаев.— Мурожаатлар билан ишлаш орқали ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш,“Ёш журналистлар” ўқув курсларини ташкил этиб, ҳудудлардаги мобиль мухбирлар гуруҳи шакллантирилди. Медиага қизиққан ёш тик-токерлар, инстаграм фаоллари, ҚВЗ, вайнерлар ҳамда маданият ва санъатга қизиқиши бўлган ёшларни жамлаш орқали уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш, “Заковат”, “УзҚУИЗ” каби интеллектуал онлайн танловлар орқали салоҳиятли ёшлар аниқланади. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш орқали Президентимиз илгари сурган Бешта муҳим ташаббус тарғиб этилади.

    “Ёшлар кундалиги” лойиҳаси ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини ўз ичига қамраган ҳолда ҳозирги ахборот-технологиялари ривожланган ва ривожланаётган даврда вилоятдаги барча шаҳар-туманлар ҳудудида истиқомат қилаётган ёшларни умумий бир ғоя остида бирлаштиради.

    — Мақсадимиз вилоятда яшаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган қарийб 640 мингдан ортиқ ёшларни тўлиқ қамраб олиш ва уларнинг реал ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганишдир, – дейди “Ёшлар кундалиги” аъзоси Дилфуза Рўзиева. – Улар билан ортиқча тўсиқларсиз мулоқотга киришамиз, мурожаатлари билан ишлаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кредит олиш, дехқончилик фаолиятини йўлга қўйишлари учун ер майдонлари ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, доимий иш билан банд қилиш, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

    Шунингдек,ўзларидаги истеъдодни намоён қилиши билан боғлиқ муаммолари бўйича маълумотни тўғридан тўғри олиб, уни тегишли мутасадди идораларга ижро учун етказиш ҳамда тизимли ҳал этишдан иборат. Шунингдек, келиб тушаётган мурожаатлар асосида таҳлилий ишларни ўтказиш орқали ёшларни қийнаётган ҳамда энг кўп савол туғдираётган муаммолар бўйича аниқ жавоб топишлари ва қаерга бориб мурожаат этишлари борасида ҳамда сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида Медиа-студияда давлат ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида роликлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда ёритилади.
    Таъкидлаш жоизки, “Ёшлар кундалиги” лойиҳаси доирасида ёшлар билан тизимли ва самарали ишлаш мақсадида, телеграм боти ишга туширилган.

    — Тошкент вилояти ёшлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиши йўлга қўйилди,—дейди штаб аъзоси Дилшода Аннаева. — Мазкур телеграм-ботга шу вақтга қадар мингга яқин мурожаатлар келиб тушди. Аммо мурожаатчи ўзининг мурожаатида телефон рақами ва манзилини тўлиқ кўрсатмаганлиги ҳамда ўз телеграм-аккаунтини ёпиқ тарзда юритаётганлиги сабабли, у билан боғланиш имкони йўқлиги аниқланди. Эндиликда мазкур бот орқали ёшларни мурожаатлари билан ишлашда қулайлик яратилди.

    Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан “Ёшлар кундалиги” нинг уч нафар ёш аъзоларига мобиль мухбирлик фаолиятини бошлаши учун смартфонлар топширилди.

    Нигора Ўролова,

    журналист

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates