“Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади

    Кейинги авлод 30 июн 2020 4586

    “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

    Қарор билан Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

    Агентлик томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ва нашриётлари негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади.

    Давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган ОТМнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига номзод
    Агентлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

    Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий равишда келишилади.

    Агентлик директори Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

    Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра:

    Агентлик директори – вазирга, унинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари – тегишли равишда вазир ўринбосарларига;

    Агентликнинг марказий аппарати ходимлари – вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса – вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.

    Қарор билан шунингдек, Тошкент шаҳар “Ёшлар ижод саройи” қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилади ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилади.

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти Агентлик тузилмасига ўтказилади.

    Институт асосий фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates