Лого Лого-пв-уз

    Ёшлар орасида энг кенг тарқалган саратон тури маълум қилинди

    Сингапур миллий университети олимлари ошқозон-ичак тизими саратонидан ёшлар кўпроқ азият чекишини аниқлади.

    Кўпгина мамлакатларда ёшлар ўртасида саратон касаллигининг кўпайишини бир қатор омиллар билан боғлаш мумкин: овқатланиш, турмуш тарзи ва уйқу режимининг ўзгариши, семириб кетиш, антибиотиклардан фойдаланиш ва ҳавонинг ифлосланиши.

    Олимлар 17 хил маълумотлар базасида жами 562 145 нафар ёшнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилишди. Умуман олганда, 50 ёшгача бўлганлар ўртасида саратон касаллиги шунчалик кўпайганки, 2010 йилга нисбатан 2019 йилда ҳар 100 минг аҳоли орасида қўшимча 3 та ҳолат аниқланган.

    30 ёшдан 39 ёшгача бўлган одамларда ошқозон-ичак саратони энг кўп учраши маълум бўлди. Кексаларда бу саратон касаллиги барқарор бўлиб қолган ёки камайган.

    Олимлар бу тенденция нима билан боғлиқлигини билишмаяпти, шунинг учун улар яна бир қатор тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради mail.ru.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates