Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси

    Мазкур тадбир доирасида 2021-2022 ўқув йили битирувчилари ҳамда иш берувчи вазирликлар, идоралар, турли ташкилот, корхона ва муассасалар ўртасида бевосита мулоқотни таъминлаш учун 60 дан зиёд иш берувчи ташкилот вакиллари билан учрашдилар.

    Бугун юртимизда ёшлар билан ишлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш муҳим масала ҳисобланади. Айнан ёшлар мамлакатнинг салоҳиятини белгилар экан, меҳнат бозорида уларга муносиб иш ўринларини яратиб бериш мамлакат ватан истиқболида муҳим аҳамият касб этади. Айни жараёнлар якунланиб бораётган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да янада шиддатли тус олди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” шиори остида ташкил этилган тадбир ҳам ёшлар масаласининг бирламчи эканини амалда акс эттиришга хизмат қилди. Мазкур тадбир доирасида 2021-2022 ўқув йили битирувчилари ҳамда иш берувчи вазирликлар, идоралар, турли ташкилот, корхона ва муассасалар ўртасида бевосита мулоқотни таъминлаш учун 60 дан зиёд иш берувчи ташкилот вакиллари билан учрашдилар.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар билан “Карьера куни” учрашуви ўтказилиши мунтазамлик касб этган.

    Унда академиянинг Психология (дин социопсихологияси), Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги), Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, Информатика ва ахборот технологиялари факультетларининг бакалавриат битирувчилари; Тарих (Ислом цивилизацияси), Ҳадисшунослик, Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар, Ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар, Туризм (зиёрат туризмини ташкил этиш ва бошқариш) каби магистратура йўналишларида битирувчи талабалар иштирок этди.

    – Академияда ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов. Бугунги тадбирда ҳам кўплаб ташкилот ва муассаса мутасаддилари ўз иш ўринлари билан қатнашяпти. Ўйлаймизки, ўзаро яқин ҳамкорлигимиз битирувчи ёшларнинг муносиб иш ўринларини эгаллашида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Халимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директор ўринбосари Сурайё Каримова, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази директори Лилия Гайнутдинова ҳам иш берувчи ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида узвий ҳамкорлик жамият тараққиёти учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлишини алоҳида таъкидлашди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясини 2021-2022 ўқув йилида 341 нафар талаба бакалавр босқичида, 91 нафар йигит-қиз эса магистратура босқичида тамомлайди.

    Академия жорий йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган Миллий рейтингда энг етакчи 10 та, илмий салоҳият ва ижтимоий-гуманитар соҳа ОТМлари рейтингида эса энг юқори 5 та таълим муассасаси қаторидан ўрин олди.

    Таъкидлаш жоизки, глобаллашув даврида замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Шу боис, сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида хассос соҳа — муқаддас ислом динини илмий нуқтаи назардан, фундаментал тадқиқ этиш, улуғ алломалар маънавий меросини қайта кашф этиш орқали дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшадиган юксак салоҳиятли мутахассис-кадрлар тайёрлаш жараёнида ҳам кўплаб янгиликлар амалга оширилди.

    Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабалар халқаро таълим стандартлари асосида таҳсил олмоқда. Жорий йилда Академиянинг 1-босқичига 302 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Уларга ўз соҳасининг етук олимлари, мутахассислари сабоқ беряпти. Халқаро миқёсда ҳам ўз нуфузига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон халқаро ислом академияси мунтазам равишда ўз моддий-техник базасини ҳам ривожлантириб, талабаларнинг халқаро таълим стандартлари асосида таълим олиши учун барча зарур шароитларни яратиб беради.

    Битирувчиларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда 100 дан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Жумладан, талабалар республикамиздаги барча таълим муассасалари, ташкилот ва идораларда амалиёт олиб боряпти.

    Тадбир100 дан зиёд талабалар билан меҳнат шартномалари тузилишига имкон яратгани билан юксак аҳамият касб этди.

    Муножат МЎМИНОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates