баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва бандлигини таъминлашнинг янги механизми яратилади

    Ёшларга бу даражада эътибор ва рағбат, имконият ва имтиёз мамлакатимиз тарихида кузатилмаган, десак муболаға эмас. Зеро, бугун давлатимиз раҳбари эътибори билан ёшларнинг билими, иқтидори, салоҳияти, ташаббус ва ғоялари қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, бандлиги ва тадбиркорлигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Президентимиз ўтган йили 25 декабрь куни ёшлар билан учрашувида юртимизда қандай ислоҳотга қўл урилмасин, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини таъкидлаб: «Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар», деган эди. 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номланиши ҳамда шу асосда давлат дастури қабул қилиниши ҳам юртимизда ёшларга бўлган эътиборнинг қай даражада юксак эканини намоён этади.

    Давлатимиз раҳбари жорий йил бошидан буён ёшлар масалалари бўйича 3 марта йиғилиш ўтказди. Бу йиғилишларда ёшлар ҳаётига доир муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қизиқишлари, интилишларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор топшириқлар берилган эди. Мана шу йиғилишларда кўтарилган масалалар, аниқ вазифаларнинг ҳуқуқий асослари Президентимиз куни кеча имзолаган икки тарихий ҳужжат – «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ҳамда «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда ўз аксини топди.

    Мазкур ҳужжатлар билан соҳада янги механизмлар жорий этилмоқда. Тез кунларда мамлакатимизнинг 200 та туман ва шаҳрида 219 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилади. Таҳлилларга кўра, республикамиз бўйича 648 минг ишсиз йигит-қиз «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлиб, биринчи чоракда уларнинг 283 минг нафари бандлиги таъминланган. Хусусан, 175 минг ёшга 45 минг гектар ер майдони ажратилган. Фармонга кўра, эндиликда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизмлар жорий этилади.

    Акмал АЛИМОВ, Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи:

    — Бу масалаларнинг барчаси ёшларга яратилаётган шароит ва имконият, берилаётган имтиёз демакдир. Ёшларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун жой ёки иш қуроли бўлмаслиги мумкин. Баъзан деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларнинг уруғ сотиб олиш учун маблағи етмайди. Фармон билан бу муаммолар ўз ечимини топмоқда. Яъни 2021 йил 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган, деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади.

    Тадбиркорлик қилиш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёшларга йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ 6,1 миллион сўмгача бўлган қисми компенсация қилинади. Фармонга биноан, 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда солиқ суммаси ёшлар олти ой давомида узлуксиз ишлаганда еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

    Мазкур тартибни жорий этиш ҳисобига 2021 йилда 346,4 минг нафар ёшни ишга қабул қилиш ва тадбиркорларга 253 миллиард сўмдан ортиқ солиқ суммасини қайтариш режалаштирилган. Фармонга кўра, ўзи, 26 ёшгача бўлган фарзандлари ёки турмуш ўртоғининг профессионал таълим муассасасида ўқиши учун йўналтирилган тўлов-контракт суммаси даромад солиғидан озод этилади.

    Айни кунгача ҳам олий таълим муассасаларида бу амалиёт бор эди, бироқ профессионал таълим муассасаларида мавжуд эмасди. Бу мазкур таълим масканларида ўқиётган талабалар ва уларнинг ота-оналарига катта ёрдам бўлади. Боиси, шу кунгача бундай тартибдаги тўловларни тўлашда ҳеч қандай имтиёз бўлмаган.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates