Ёшларимиз ишлаш учун Россияга учиб кетди

    Ижтимоий ҳаёт 31 июл 2020 1094

    Бугун 144 нафар юртдошларимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига ишга жалб қилиш мақсадида Россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда бугун 144 нафар юртдошларимизни Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун жўнатилишига эришди.

    Шунингдек, июнь ойида 33 нафар юртдошларимиз йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

    Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates