“Ёз ёрдам бермайди”: Мутахассислар куннинг исиши пандемияни тугатмаслигини билдирди

    Саломатлик 13 май 2020 1380

    Коронавируснинг тўхташи ёки янада кўпайишига иссиқ об-ҳавонинг таъсири бўлмайди, дейди канадалик мутахассислар.

    Ҳали аниқ эмас бу мавсумда қандай ўзгаришлар содир бўлиши. Мактабларнинг ёпилиши, ижтимоий масофани сақлаш каби чоралар коронавируснинг тарқалишини қанчалик секинлаштириши, дейди ўзининг тадқиқотларида канадалик олимлар.

    Тадқиқотларда ёз фаслининг келиши коронавируснинг ўсишига қанчалик таъсир кўрсатишини тушинтиришга ҳаракат қилган.

    Мутахассислар 10 тадан кўп одам коронавирусдан зарарланган 144 та ҳудудда изланишлар олиб борди. Олинган натижаларни таққослаб кўрган олимлар шундай хулосага келди: коронавируснинг тарқалишига об-ҳавонинг таъсири йўқ.

    “Ёз ёрдам бермайди. Одамлар буни билишлари керак”, дейди олимларнинг бири, эпидемиолог Дионн Гесинк. Шунга қарамай, олимларнинг фикрига кўра, иссиқ бошланиши билан шимолий ярим шардаги мамлакатлар соғлиқни сақлаш органлари қишга қараганда камроқ ҳаракат қилшади.

    Олимлар шуни алоҳида таъкидлашдики, олиб борилган бу тадқиқотнинг натижаларига кўра, коронавирус тарқалиш тезлиги ва ҳаво ҳарорати ўртасида боғлиқлиги бўлмаслиги мумкин.

    Эпидемиянинг ўсиши нисбий ёки мутлоқо намлик билан боғлиқ эмас, дейди тадқиқотчилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates