Ёзувчи ва олим Маматқул Жўраев вафот этди

    Ташвишли хабар 24 август 2021 2791

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг фольклор бўлими мудири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев 2021 йилнинг 24 август куни 65 ёшида оламдан ўтди. 

    Маматқули Жўраев 1956 йил 1 октябрда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. 1978 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1987 йили филология фанлари номзоди, 1997 йили филология фанлари доктори илмий даражасини олган.

    Маматқул Жўраев “Сеҳрли рақамлар сири”, “Ўзбек халқ эртакларида сеҳрли рақамлар”, “Эл деса Навоийни”, “Наврўз”, “Ипак йўли афсоналари”, “Ўзбек халқ тақвими ва мифологик афсоналар”, “Ўзбек халқ самовий афсоналари”, “Ой олдида бир юлдуз”, “Миф, фольклор ва адабиёт” сингари 30 дан ортиқ монография ва китоблар муаллифи.

    У ўзбек филологиясининг атоқли намояндаларидан бири, халқ оғзаки бадиий ижодиётини кенг кўламда тадқиқ этишдан иборат фундаментал илмий мактабга асос солган фан ташкилотчиси, эпосшуносликнинг кўплаб назарий масалаларини жаҳоншумул даражада ҳал қилган йирик фольклоршунос олим эди.

    Маматқул Жўраев давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates