ЙТҲ оқибатида йўловчи тан жароҳати олди

    Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 9-Май куни "эпика" "матиз"га урилиб ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқалган эди.

    Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди:

    Жорий йилнинг 9 май куни соат 21:30ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарбоза кўчасида жойлашган "Evos" биноси рўпарасида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Р. бошқарувидаги "Epica" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувида бўлган "Matiz" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

    Натижада, "Epica" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1970 йилда туғилган М.К. тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага ётқизилган.

    Ушбу ЙТҲ юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз, дея огоҳлантиради Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates