Юк машинаси билан тўқнашган "Nexia-2" ёниб кетди

    Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

    Бугун соат 09:15 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 818-километрида, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. "Nexia-2" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб олдинда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг шина қисмига тўқнашган.

    Зарб оқибатида "Nexia-2" автомобилида ёнғин юзага келган.

    Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates