Юқори Чирчиқда содир этилган фожиа муҳокамаси...

    Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини 1999 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқаро Р.А. бошқа шахсга тегишли “ГАЗ-53” русумли юк автомобилида содир этган.

    Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари таълим муассасаларида, маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ўтказди.

    Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирлар доирасида Юқори Чирчиқ туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчилар ўртасида атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини 1999 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқаро Р.А. бошқа шахсга тегишли “ГАЗ-53” русумли юк автомобилида содир этган. У автомобилни Тошкентдан Олмалиқ шаҳри томон бошқариб кетаётиб, махсус пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни етаклаб ўтаётган фуқарони уриб юборади. Пиёда касалхонада вафот этади. Бу ҳодисага автомбиль эгаси А.Пнинг масъулиятсизлиги ҳам сабаб бўлган. У ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқарога юк автомобилини ишониб топширмаганида бу мудҳиш фожиа содир бўлмасди...

    Бундан ташқари, вилоятнинг Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида 12 та қоидабузар велосипедчи, Олмалиқ ва Охангарон шаҳарларида 25 қоидабузар пиёда, Янгийўл шаҳар ва туманида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқариб қўлга тушган 3 фуқаро қилмиши маҳалладошлари олдида муҳокама қилиниб, уларга содир этган қоидабузарликларининг салбий оқибатлари аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилди ҳамда келгусида бу каби қоидабузарликлар содир этилишининг олдини олиш чоралари кўрилди.

    Тарғибот куни тадбирлари доирасида пиёдалар, велосипед ҳайдовчилари билан профилактик сухбатлар ўтказилди. Бу суҳбатларда ҳар бир иштирокчига тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ва улар амал қилиши шарт бўлган талаблар тушунтирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates