Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштирилмоқда

    Таълим 7 апрел 2021 800

    Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

    – халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;

    – низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлаш;

    – тингловчиларнинг интеллектуал мулк хукуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.

    2030 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади.

    – Бунда 2030 йил 1 январга қадар халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида олий ноюридик маълумотга эга шахслар томонидан юридик фанлардан дарс беришда юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар устуворликка эга бўлади;

    – олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар тегишли мутахассислик бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати билан бир қаторда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади;

    – тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ва бошқа олий таълим муассасалари юридик факультетларида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

    – медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита ёки масофавий (ишдан ажралмаган ҳолда) шаклларда ташкил этилиши мумкин.

    Марказ ходимларига ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари, шунингдек, уларнинг миқдори мустақил равишда белгиланади.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Марказ орқали ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш, шу жумладан, ушбу фаолиятни давлат грантлари орқали молиялаштириш юзасидан таклифлар киритади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates