Юридик хизмат кўрсатиш марказлари 1 ёшда

    Фикр 4 октябр 2022 1024

    Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши бугунги кунда ўз самарасини беряпти. Бугун уларнинг ташкил этилганига бир йил тўлди.

    Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи «E-huquqshunos» электрон тизими яратилди. Натижада иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг тизимида 1 минг 56 та штат бирликларида давлат органлари ва ташкилотларига сифатли ва малакали юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

    Марказларнинг 2021 йил 1 октябрдан фаолиятини бошлаши натижасида дастлаб Молия, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, Давлат ўрмон хўжалиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Ирригация, Қурилиш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ҳамда Тиббиёт бирлашмаси ва Ободонлаштириш бошқармаларига «E-huquqshunos» электрон тизими орқали юридик хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.

    Жорий йил 1 августдан эса бошлаб босқичма-босқич Марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос, спортни ривожлантириш, оила ва хотин-қизлар бўлимлари, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни юридик хизмат билан таъминлаш белгиланди.

    Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказларига ҳозирги кунга қадар жами 130 мингдан ортиқ меҳнат муносабатларига оид буйруқ ва меҳнат шартномалари лойиҳалари Марказларга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган. Бу эса ўз навбатида юридик тусдаги ҳужжатларнинг қарийб 70 фоизини ташкил этади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги кунда Фарғона вилоятда 19 та туман ва шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Хусусан, бугунги кунга қадар «E-huquqshunos» электрон тизими орқали 233 мингдан ортиқ юридик тусдаги ҳужжатлар Марказларга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, шундан 216 минг 912 тасига ижобий, 2 минг 500 тасига салбий хулосалар берилган. 13 минг 737 тасида мавжуд камчиликлар сабабли рад этилган.

    Ойбек Аҳмедов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    бўлим бошлиғи.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates