Юртимиз бўйлаб “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, 1-30 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги қарорига асосан, ҳар йилнинг ноябрь ойи юртимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” этиб белгиланган.

    Ойлик доирасида кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилади, юртимизнинг диққатга сазавор жойларига саёҳатлар уюштирилади.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтга қадар мамлакатимиздаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда саёҳат қилиш истагини билдирган 552 нафар кексалар рўйхати шакллантирилди.

    “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида мазкур фуқаролар ҳамда 60 мингдан ортиқ кекса авлод вакиллари иштирокида мамлакатимиз бўйлаб:

    - турли саёҳат;

    - маданий-маърифий тадбирлар;

    - учрашувлар;

    - “Ҳар куни 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафонлари ўтказилиши белгиланган.

    Қарорга асосан, ойлик доирасидаги саёҳатлар учун қатор чегирма ва акциялар, хусусан, Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда саёҳат қилувчилар учун йўл чипталари учун ихтиёрий чегирмалар белгиланиши кўзда тутилган.

    Жумладан, республикамиз ҳудудида саёҳат қилиш истагидаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар, 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркакларга:

    "- “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан — 25 фоиз

    - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан — 10 фоиз

    - “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига — 15 фоиз чегирмалар тақдим этилади.

    “Кексалар учун туризм” ойлиги доирасида барча тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, белгиланган карантин талаблари асосида ўтказилиши қатъий назоратга олинади."

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates