Юртимизда 9 ойда қанча турар-жой фойдаланишга топширилди?

    Урбанизация 14 ноябр 2020 3017

    Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами 44,4 мингта ёки 8398,8 минг кв.м турар-жой фойдаланишга топширилди.

    Мазкур турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 95,4 %ини уй хўжаликлари томонидан, якка тартибда қуриб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар ташкил этди.

    Шунингдек, намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 3,2 %ни, қолган 1,4 % турар-жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.

    Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 70,7 %и ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 76,9 %и қишлоқ жойларда қурилган.