Юртимизда илмий ташкилотларнинг рейтинги тузилади

    Фан 14 май 2020 2435

    12 майдан Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кучга кирди.

    Қарор билан Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
    Инновацион ривожланиш вазирлиги эса ушбу тизимни шакллантириш учун масъул этиб белгиланди. Ва эндиликда ушбу вазирлик:

    * илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сифати, илмий-инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи маълумотлар базасини шакллантириш;

    * ҳар йили илмий ташкилотлар рейтингини тузиш;

    * миллий илмий ташкилотларнинг дунёдаги нуфузли илмий марказлар рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;

    * рейтинг натижалари асосида илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот ва инновация ишлари сифатини оширишга киритилган аниқ таклифларни назарда тутувчи республикадаги илмий ташкилотлар фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш фаолияти билан ҳам шуғулланади.
    Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда илмий ташкилотлар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади ва ўрганиш ҳамда таҳлиллар асосида рейтинг 1 майга қадар аниқланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates