Юртимизда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси янгиланди

    Фикр 30 июл 2020 3348

    Айни пайтга келиб юртимизда пандемияга қарши кураш стратегияси ва тактикаси тубдан ўзгартирилиб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди.

    Ҳозирги шароитга мос ва хос, энг кучли, энг таъсирчан воситалар ишга солинмоқда. Бу услуб, аввало, қандай кўринишда намоён бўлмоқда?!

    Мамлакатимизда сўнгги уч-тўрт ой мобайнидаги кескин вазият, пандемия туфайли юзага келаётган ўзгарувчан муҳит ҳар биримиздан ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этмоқда. Бироқ, минг афсуски, ҳали ҳам бу талаб ва қоидаларнинг инсон саломатлиги ҳамда жамият ҳаётига етказиши мумкин бўлган ўта жиддий хавф эканини англаб етолмаётган фуқаролар кўпчиликни ташкил этади. Ваҳоланки, коронавируснинг олдини олиш ва жиловлаш билан боғлиқ қатор фармон ҳамда қарорлар қабул қилинди. Уларга мувофиқ, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари имкон даражасида қўллаб-қувватланмоқда.

    Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиб турибди. Тезкор ва мунтазам сафарбарлик, темир интизом, тиббий маданият, юксак онглилик билан биз бу офатга қарши курашмоқдамиз.

    Кўринмас душман билан чин маънода уруш олиб бориш учун барчамизда, аввало, ўз оиламизга нисбатан — масъулият, фарзандларимиз келажагига ишонч ҳисси юқори бўлмоғи керак.

    Мамлакатимизга бу вирус кириб келган кундан бошлаб махсус чоралар кўриб келинмоқда. Хусусан, Республика махсус комиссияси тузилиб, тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Қисқа муддатда махсус шифохона ва карантин зоналари қурилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди.

    Вирус билан касалланганларни даволаш учун ташкил этилган махсус шифохона ва карантин зоналарида ишлаётган шифокор ҳамда ҳамширалардан ташқари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Coronavirus yordam” телеграм ботида Тошкент тиббиёт академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Мазкур телеграм бот Тошкент тиббиёт академия­сида ташкил этилган бўлиб, ушбу жараёнга олий таълим муассасасининг 68 нафар профессор-ўқитувчиси оператор сифатида жалб этилган. Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларга онлайн жавоб олиши учун 24 соатлик узлуксиз иш режими жорий қилинган. Махсус телеграм бот орқали кунига 2000–3000 нафар фуқаронинг мурожаатларига жавоб берилмоқда.

    Бундан ташқари, Тошкент тиббиёт академиясининг 100 нафар кўнгилли талабасидан иборат “Саломатлик посбонлари” тарғибот гуруҳи ташкил этилди. Бу гуруҳ бир ой мобайнида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тарғибот ишларини олиб борди. Натижада 17 минг 757 та якка тартибдаги уй-жой, 29 та меҳмонхона, 9 та санаторий, 31 та болалар оромгоҳи, вазирлик ва идораларнинг 59 та оромгоҳи, 2 та спорт-соғломлаштириш маскани, 1 та тоғ курорти, 402 та оилавий меҳмон уйи ҳамда 3 минг 701 та дала ҳовлида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ишлари олиб борилди.

    Шу йил 15 июль куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли вужудга келган эпидемиологик вазият юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз беморларга эътиборни кучайтириш, уларни даволаш сифатини яхшилаш, айниқса, оғир беморлар билан махсус шуғулланишга катта эътибор қаратиш, аҳолидан тушаётган мурожаатларга ўз вақтида малакали жавоб бериш ҳамда беморлар учун янги даволаш ўринларини кўпайтириш топшириғини берди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлар Тошкент тиббиёт академиясининг кафедраларига бириктирилди ҳамда ходимлар 17 июлдан жойларга сафарбар этилди.

    Кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар бириктирилган ҳудудларга бориб, туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, ажратилган биноларни COVID-19да гумон қилинган ва хасталикнинг енгил шакли билан касалланган беморларни даволовчи провизор шифохонасига айлантириш, ташкиллаштирилган Call-марказлар фаолиятини ҳамда уйда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш ва амалий ёрдам бериш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда.

    Ҳозирги кунда Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари Call-марказларида Тошкент тиббиёт академиясининг бириктирилган кафедралари профессор-ўқитувчилари аҳолидан тушаётган мурожаатларга жавоб бериш билан бир қаторда мутахассис сифатида маслаҳатларини ҳам аямаяпти.

    Лазиз ТЎЙЧИЕВ,

    Тошкент тиббиёт академияси ректори,

    “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates