Юртимизга коронавирус билан оғриган беморларни траспортировка қилиш учун махсус реанимобиллар олиб келинди

    Саломатлик 7 июл 2020 2395

    Бугун юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишларни ривожлантиришга хизмат қилувчи яна бир қувончли ҳодиса сифатида юртимизга хорижда ишлаб чиқарилган 15 та махсус замонавий реанимобилларнинг олиб келинганини айтишимиз мумкин. 

    Таъкидлаш жоизки, уч ойдан кўп вақт давомида юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар даволанаётган тиббиёт муассасалари барча керакли жиҳозлар билан таъминланган.

    Келтирилган янги махсус реанимобиллар эса беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

    Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

    Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус насилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта тез тиббий ёрдам хизмати учун 1500 та янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинганди.

    Жорий йилнинг январида эса пойтахтимизнинг тез тиббий ёрдам хизмати учун хориждан келтирилган 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates