Юз йиллик тарихга эга университет делегацияси Ўзбекистонда

    Халқаро ҳамкорлик 10 апрел 2021 1152

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь давлат университети (БДУ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади – БДУ ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш.

    Маълумот учун: 2021 йилнинг 30 октябрь куни БДУ ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланади. Бу юбилейни нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2020-2021 йиллар учун мўлжалланган муҳим саналари рўйхатидан ўрин олган.

    Суҳбат аввалида вазир ўринбосари У.Бегимқулов меҳмонларга Ўзбекистон олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. У Ўзбекистон Беларусь Республикаси билан олий таълим соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни, хусусан, университетлараро алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди.

    БДУ ректори Андрей Корол суҳбатдошининг икки томонлама ҳамкорликнинг ёрқин истиқболлари ҳақидаги фикрлари учун миннатдорчилик билдириб, учрашув иштирокчиларини университетнинг илм-фан ва таълим соҳаларидаги салоҳияти билан таништирди.

    Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда БДУда 4,5 мингдан зиёд чет эллик талабалар таҳсил олиб, мамлакатдаги ҳимоя қилинган ҳар бешинчи илмий диссертация айнан БДУ улушига тўғри келишлигини айтди.

    Шу билан бирга, суҳбат чоғида томонлар БДУ ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик борасида фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.

    Шу қаторда БДУнинг филиалини Ўзбекистонда очиш масаласи ҳам кўтарилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг бир қатор янги йўналишларини белгилаб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates