“Заковат” оммавий-маърифий ҳаракатга айланмоқда

    “Туронбанк” ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

    Заковат интеллектуал ўйинини нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, ушбу ўйинларни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Туронбанк ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

    Қарийб бир йил давомида Туронбанкнинг республикада барча инфратузилмалари дастлаб ҳудудий босқич ўйинларида беллашдилар. Якуний финал ўйинида эса, энг яхши натижаларни қайд этган 33 та жамоа баҳс олиб борди.

    «Заковат» аренасида бўлиб ўтган интеллектуал ўйинларнинг 2024 йилдаги сўнгги босқичи ходимларнинг илм-салоҳиятини янада ошириш, жамоада ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашга хизмат қилади.

    Абдурасул Абдуллаев бошчилигида ўтказилган мазкур ўйинда Туронбанкнинг республикамиздаги барча ҳудудий бошқармалари ҳамда Бош офис ходимларидан ташкил топган энг кучли жамоалари беллашди.

    Бу турнирни ўтказишдан асосий мақсад, «Заковат» интеллектуал ўйинини банк ходимлари орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, уларнинг мантиқий фикрлашларини ривожлантириш, қолаверса, ходимлар бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда интеллектуал қизиқишларини қўллаб-қувватлашдир. Ўйин ҳаяжонли, ҳиссиётларга тўла ва кутилмаган саволларга бой ўтди. Бундай анъана, яъни билимлар беллашуви барча жамоалар иштирокчиларида ўзгача ва катта таассурот қолдирди, — дейди «Туронбанк» бошқарув раиси ўринбосари Зоҳид Обидов.

    Ўйин сўнггида энг кучли 3 та жамоа ғолибликни қўлга киритди. Шу билан бирга, «Заковат« интеллектуал ўйинларида энг фаол иштирок этган аёл ва эркак ходимлар ҳам мукофотланди. Ғолиблар пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates