Замонавий техникалар сони яна иккитага кўпайди

    Транспорт 24 ноябр 2020 1349

    Бугунги кунда мамлакатимиз темир йўлларининг узунлиги 7500 километрга етди.

    Мазкур пўлат изларда ҳаракатланаётган юк ва йўловчи поездлар сони, ташилаётган юкларнинг ҳажми, шунингдек, йўловчилар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис, соҳа ходимларининг олдида турган энг биринчи вазифа ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.

    Бугун Тошкент марказий вокзалида тақдимоти ўтказилган, темир йўлларни созлашда ишлатиладиган замонавий техникалар ҳам айнан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу техникалар билан ҳар икки соатда 1 километр темирйўлни созлаш мумкин. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу техника рельс устида юрган ҳолда пўлат изларни текислайди, бир вақтнинг ўзида рельсларни кўтариб, шпаллар остига тошларни жойлаштиради ҳамда текислаб, йўлнинг созлигини таъминлайди. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам пўлат изларни бемалол таъмирлаш имкониятини беради.

    Мутахассисларнинг сўзларига қараганда айни кунда тармоқда бундай техникалар сони 20 тадан ортиқни ташкил қилиб, республикамизнинг барча ҳудудларидаги темир йўлларни созлашда ишлатилиб келинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates